30 May 2012
02:48 - Қирғиз элчиси Эмилбек Узакбаев Ўзбекистон ТИВда ишонч ёрлиғини топширди, унинг биринчи ташвиши - "Бирлик"нинг пикети
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистоннинг мамлакатимизга тайинланган янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Эмилбек Узакбаев ишонч ёрлиғини топширди. Расмий хабарларда таъкидланишича, элчи билан учрашувда ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилган.

Ҳар бир ақли расо одам тушунадики, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни Қирғизистонда ўзбекларга қарши кайфият расмий доиралар тарафидан қўллаб-қувватланишининг соясида ривожланади. Демак, элчининг иши осон бўлмайди.

Бунинг устига, тез кунларда у биринчи синов қаршисида қолади. Маълумки, “Бирлик” Партияси Қирғизистон жанубидаги воқеаларнинг икки йиллиги муносабати билан Тошкентдаги қирғизлар элчихонаси олдида 11 июнь куни соат 10 да пикет ўтказмоқчи. Шубҳасиз, бу воқеа – элчи учун синовдир.