30 May 2012
02:57 - “InterContinental” Ўзбекистонни тарк этди
Британиянинг “InterContinental” ширкати Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди ва пойтахтда шу ном билан аталувчи ягона 5 юлдузли меҳмонхонанинг номи “InContinental Tashkent”га ўзгартирилди. Ширкатнинг 50 фоиз ва Ўзбекистон томонининг 50 фоизлик сармоясига қурилган меҳмонхона эндиликда “Accor”, “Hilton”, “Marriot” каби меҳмонхоналар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда.

InterContinental Hotels Group ширкати вакиласи Люси Томас ширкатнинг Ўзбекистон томони билан узоқ давом этган музокараларидан сўнг бу мамлакатни тарк этишга қарор берганини таъкидлаган. Ширкат ўзбекистонликлар билан таъмир стандартлари борасида келиша олмабди.