30 May 2012
02:11 - Елена Урлаева шифохонадан чиқибди, унга кучли гипнозчи керак
Ҳуқуқ ҳимоячиси бугун Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан чиқди. Бу ҳақда хабар қилган Узньюс нашрига кўра, у ҳамон гипноз таъсирида қолаётганини, ундан бу таъсирни олиб ташлаши мумкин бўлган мутахассисни қидираётганини айтган.

Елена Урлаевани Қуръон суралари, уларнинг қироатини эшитиш туғёнга келтирмоқда экан. У бир профессионал гипнотизер ёки кучли экстрасенс излаётган эмиш. Бўлиши мумкин, аммо Узньюс нашрининг ножиддийлигини ҳисобга олиб, бу иддаоларга ишонишдан олдин, жиддий ўйлаб кўриш керак.