26 May 2012
01:21 -
Гулнора Карим Монако шаҳзодаси ва АҚШнинг собиқ президентига ҳомийлик қилди
Бир қатор евронашрлар тарқатган маълумотларга кўра, 23 май куни президентимизнинг тўнғич қизи Гулнора етакчилик қиладиган GULI бренди Монако шаҳзодаси Альберт жамғармаси ва АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон жамғармаси тарафидан Монте-Карлода ўтказилган гала-кечага расман ҳомийлик қилибди. Диана Крюгер, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актёр Билли Зейн, жаз қўшиқчиси Каро Эмеральд сингари дунёнинг номдор шахслари иштирок этган кечани шаҳзода Альберт II ва Клинтон бошқарган.
Тарқатилган маълумотларга кўра, меҳмонлар замонавий технологиялар ва миллий анъаналар уйғунлиги асосида Гули тарафидан яратилган анъанавий заргарлик буюмлари, музей ва хусусий тўпламлардаги либослар, тақинчоқларга маҳлиё бўлишибди.