26 May 2012
01:33 - Ўзбекистондаги бош расмий нашрнинг етакчи хабари: 11 та электровоз сотиб олинади
“Халқ сўзи” газетасининг бугунги бош хабари Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Эксимбанк”и ўртасида имзоланган электровоз сотиб олиш ҳақидаги битим ҳақида. Унда таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси бу йил ҳисобидан жами 11 та юк электровози сотиб олади. Янги электровозлар қатор қулайликларга эга бўлиб, уларни ишлаб чиқаришда Ўзбекистон темир йўлларининг имкониятлари ҳисобга олинган, дейилади хабарда.

Электровозларни сотиб олиш учун Хитой ҳукумати Ўзбекистонга 44,390 миллион АҚШ долларига тенг қарз берган. Улар кимдан сотиб олиниши хабарда айтилмаган.