26 May 2012
00:28 -
Умумжаҳон ва анъанавий динлар лидерларининг IV Қурултойи шу кунларда Остонада иш бошлайди

Биринчи Қурултойи 2003 йил 23-24 сентябрда ўтказилган бу анжуманнинг ташаббусчиси Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойдир. Бу каби йиғилишлар воситасида у Остонани ростдан ҳам дунёнинг марказларидан бирига айлантираётганига, қозоқларни дунёга танитаётганига шубҳа йўқ.
Минг афсуски, кунлаб эмас, баъзида ҳафталаб бор-йўқлиги билинмайдиган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бу каби ташаббусларга қодир эмас. Дунёда Тошкент деган шаҳар ва ўзбек миллати борлигини билганлар ҳам унутишмоқда. Ўзбеклар уй қуриш, тўй қилиш ва овқат ейиш билан овора. Фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда.
Расм аввалги қурултойлардан бирида олинган.