25 May 2012
02:13 -
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисига ўз идорасидан жой берса ҳам бўлади
Бу иддаога сабаб Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси Владимир Тюрденовнинг шу йил ҳисобидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида еттинчи марта расман қабул қилинаётганидир. Ўзбекистондаги расмий агентликлар Россия элчиси билан боғлиқ учрашув тафсилотларини очиқламаган бўлса-да, элчининг Кремль раҳбари Путиннинг бир неча кундан сўнг Тошкентга келишини мувофиқлаштириш эканини тушуниш мумкин. Маҳаллий матбуотда эса икки мамлакатнинг истиқболли ҳмкорлигига оид масалаларнинг муҳокама қилингани айтилган.