25 May 2012
01:47 - Amnesty International ташкилоти ҳам ёш болалигини намойиш қилди
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International ташкилоти йиллик ҳисоботини эълон қилиб, Human Rights Watch ва Freedom House ташкилотлари каби ўтган асрда қолиб кетганини, яна ҳам очиқроқ гапирилса, ёш болалар ташкилоти эканлигини намойиш этти.

Маълумки, бу ташкилотлар тоталитар СССРда инсон ҳақларининг топталишига қарши бошланган олижаноб курашнинг маҳсулидир. Аммо, улар ҳозир бошқа давр келганини, қанчалик даҳшатли (репрессив) бўлмасин, СССР динни давлатдан айирган, ёшларга замонавий таълим берган, биринчи бўлиб Ернинг сунъий йўлдоши ва биринчи космонавтни фазога учирган давлат эди. Бу давлатнинг тоталитар моҳиятига қарши курашда юқорида номи тилга олинган ташкилотлар мисли кўрилмаган фойдали ишлар қилдилар. Уларнинг ҳам саъй-ҳаракатлари билан СССР йиқилди.

Аммо, Ал-Қоида ва бошқа террористик ташкилотларга ўтган асрнинг дарчалари орқали қараш ўта содаликдир.

Нима эмиш, Amnesty International ташкилотига кўра, Бин-Ладен суднинг қарорисиз ўлдирилгани хато эмиш, Марказий Разведка Агентлиги ноқонуний ишлар қилаётган эмиш, АҚШ президенти Жорж Бушни судга бериш керак эмиш.

Бу ташктлотдаги содда ёки аҳмоқлар ҳозир дунёда прогрессив ва реакцион кучлар ўртасида ростакам, аммо эълон қилинмаган уруш кетаётганини билмайдилар, шекилли. Урушда, минг афсуски, уруш усуллари қўлланади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Акс ҳолда ислом фанатиклари миллионлаб кишиларнинг ёстиғини ҳеч ўйлаб ўтирмаcдан қуритидалар.

Яна қайтарамиз, уруш – урушдир. Буни тушунмайдиган Amnesty International каби ташкилотларни ўтган асрга жўнатиш керак.