25 May 2012
03:26 - Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда йўллар таъмири учун кредит ажратади
Бу молия муассасаси мамлакатимиздаги автомагистрал йўлларни таъмирлаш учун ярим миллиард доллар миқдорида кредит беришга розилигини билдирган. Ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги банкнинг маъмурларига таяниб айтишича, қарзнинг 130 миллион доллари шу йилнинг октябрида ажратилади. Бу пулларнинг катта қисми Фарғона водийсини Тошкент билан боғловчи Қамчиқ давонининг 74 километрлик қисмини таъмирлаш учун сарфланади.

Қолган пулга мамлакатимизни Афғонистон, Туркманистон ва Қозоғистон билан боғловчи 1200 километрлик автомагистраллар таъмирланади.