24 May 2012
02:23 - Халқаро Валюта Жамғармаси делегацияси Тошкентга келди
Кеча, 22 майда Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиë бўлими бошлиғи ўринбосари Вероника Бакалу бошчилигидаги делегация Тошкентга келиб, Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси раҳбарияти билан учрашди. Делегация бугун Иқтисодий тадқиқотлар марказида учрашувлар ўтказган.

Расмий хабарларга кўра, делегация Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш¸ бизнес муҳити ва мамлакат энергетик секторидаги ривожланиш билан кенгроқ танишмоқчи.