24 May 2012
03:29 -
Туркия Бош вазири Қозоғистонга расмий ташриф билан келди, Ўзбекистонни билвосита танқид қилди
Покистонга қилган расмий ташрифидан кейин Қозоғистонга келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғонни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой давлат раҳбариларига бериладиган ҳурмат билан кутиб олди. Расмда кўрсатилган маросим, аслида, фақат президентлар учун ташкил қилинади. Дунёда тан олинган анъана нима сабабдан бузилганини тушуниш қийин. Бу унча муҳим нарса эмас, аммо, унутмаслик керакки, расмиятчилик – расмиятчиликдир.
Бугун Нурсултон Назарбой ва Ражаб Эрдўғон V Остона Иқтисодий Форумининг очилишида қатнашдилар. Қатнашувчилари ичида бир қатор Нобель мукофоти лауреатлари, чет давлатларнинг бир қатор собиқ президентлари, юзлаб жаҳонга машҳур мутахассислар борлиги қайта-қайта урғуланаётган анжуманнинг кун тартибидаги асосий мавзу – жаҳoн иқтисодини трансформация (!!) қилиш экан. Нурсултон Назарбойнинг амбициясига қаранг!
Форумнинг очилишида катта нутқ сўзлаган Нурсултон Назарбой кулги уйғотадиган гаплар ҳам гапирворди. У Қозоғистоннинг йўли эволюция эканлигини урғулар экан, турли инқилоблар ва жаҳон урушларининг лимити ўтган асрда тугаганини гапирди. Ваҳоланки, ўтган йили бир қатор Араб ўлкаларида президентлар айнан инқилоблар натижасида йиқитилдилар, ҳатто ўлдирилдилар. Инқилобни ҳатлаб ўтишнинг ягона йўли демократиядир, аммо Нурсултон Назабой ҳали бундай нарсаларни тушуниш даражасига етмаган. Бу масалада у ўзимизнинг Ислом Каримдан узоққа кетолмади.
Бу Форумдан тезда айрилган Нурсултон Назарбой ва Ражаб Эрдўғон Қозоқ-Турк бизнес форумида бўлишди, номи улуғ, аммо супраси қандай бўлиши ҳали номаълум бўлган Қозоғистон ва Туркия ўртасида Стратегик ҳамкорликнинг Олий Кенгашини тузиш ҳақида шартнома имзолашди. Уларнинг иштирокида умумий ҳажми 1 млрд АҚШ долларидан кўп бўлган турли ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Туркия Бош вазири ҳудудлари катта бўлса ҳам аҳолиси кам бўлган қозоғистонликларни энг камида 5 тадан фарзанд кўришга чақирди.
Қозоғистон ва Туркия ўртасида авиарейслар сонини оширишга келишилди, Эрдўғон ўтган йили 300 мингдан ортиқ қозоғистонлик Туркияга бориб келганини урғулади, аммо, табиий, аҳолисининг сони бўйича Қозоғистондан 1,5 баравар катта бўлган Ўзбекистондан Туркияга келганларнинг сони ўн минглардан ортмаслигини гапириб ўтирмади. Айни замонда, Туркия Бош вазири Қозоғистонни Марказий Осиёда геостратгик ўлка эканлигини алоҳида урғулаб ва Амир Темир авлодлари эканлиги билан мағрурланадиган ўзбеклар Ислом Карим раҳбарлигида аллақачон ҳамма нарсани йўқотиб бўлганларига шама қилиб, бир шапалоқ уруб қўйишдан тортинмади
Ражаб Эрдўғон ва Нурсултон Назарбой “Янги синергия” деб номланган қўшма иқтисодий дастурни ҳам имзоладилар. “Синергия” сўзи, таърифига кўра, ҳар турли факторларнинг йиғиндисидан факторларнинг механик бирлашиши беролмайдиган даражадаги улкан натижаларга эриш эканлигини ҳисобга олсак, икки лидернинг амбиция ва иддаоларига беш кетмасдан бошқа иложимиз йўқ.
Ражаб Эрдўғоннинг ташрифи эртага ҳам давом этади.
Қизиқ, Ўзбекистон Президенти бугун нима қилди экан? Табиий, овқат ёйишдан бошқа нима қилди, деган маънода савол қўймоқдамиз.