22 May 2012
04:12 -
Москвада ўзбек ва қирғизларнинг, Новосибирскда тожик ва қирғизларнинг оммавий муштлашиши бўлдими?
Бир қатор ахборот воситалари кеча Москванинг Олимпия проспектидаги 16-чи уй олдида ўзбек ва қирғизларнинг оммавий муштлашиш бўлганини иддао қилдилар.
Қирғизларнинг «24.kg» агентлиги бу мамлакатнинг Москвадаги элчихонасига асосланииб, айтилаётган жойда кимлиги ҳали аниқланмаган бир ўзбек ва 20 ёшли Кудайберди ўғли Абдилда исмли қирғиз йигити сим-карта сотиш нуқтасини бўлиб олишолмагани сабабли уришгани, иккаласи ҳам ярадор ҳолда Склифософский номли касалхонага ётқизилганини билдирди.
Муштлашиш жойига ростдан ҳам ўзбек, қирғиз ва тожиклардан иборат оломан йиғилишга бошлаган, аммо вақтида етиб келган полиция 79 кишини полиция пунктига олиб кетган. Ушланганлар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, тезда қўйиб юборилган.
Шу агентликнинг бошқа хабарига кўра, Новосибирскда 17 май куни қирғиз ва тожиклар ўртасида оммавий (60 киши иштирокида) муштлашиш бўлган, 5 киши касалхонага ётқизилган, уларнинг ҳаёт хавф остида эмас.