22 May 2012
00:15 -
Ўзбекча масхарабозлик: Ҳукуматнинг сиёсий қўғирчоқлари гўё баҳсга киришди
Баъзан ўзининг сиёсий партиялар эканини эслаб қоладиган Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиялари ўзаро баҳсга киришди. Мазкур партияларнинг расмий нашрларида чоп қилинган айрим мақаолалар, хусусан, “ХДП: кеча демократ, бугун социал-демократ ва либерал, эртага-чи?», “ХДП карвонни қаёққа бошламоқда?”, “Тушунарсиз идеология” номли қатор чиқишларда партия фаоллари кўринишидан ўзаро баҳслашишади. Масалан, “Адолат”чилар бозор иқтисодиёти даврида ишсизликнинг ортиши табиий ҳол деса, ХДП вакиллари бу фикрга қарши чиққан.
Аммо сиёсий қўғирчоқларнинг иккаласи ҳам ишсизлик ва мамлакатдаги тотал қашшоқлик борасида ҳукумат сиёсатига танқидий муносабат билдирмайди, лекин ҳукуматнинг ўзи йўқ ислоҳотларини кўкларга кўтаришни унутмайди.