22 May 2012
01:27 - Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимидан четлаштирилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хумоюн Акбаров лавозимиан четлаштирилди ва унинг сўнгги 4 йилда таълим соҳасидаги фидокорона меҳнатлари инобатга олиниб, жавобгарликдан қутқарилди. Аслида, у кишига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожлик билан боғлиқ жиноят иши тайёрлаб қўйилганди, дейди Тошкент шаҳар ХТБдаги манба.

46 яшар Хумоюн Акбаров пойтахтдаги “Адиб” нашриётига муҳаррир этиб тайинланган.