21 May 2012
23:34 - “Жаҳон адабиёти” журналига ниҳоят бош муҳаррир тайинланди
Бу одам таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев бўлиб, у шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасини турли лавозимларда ишлаган. “Жаҳон адабиёти” журнали асосчиси ва унинг илк Бош муҳаррири Озод Шарофиддинов вафот этган 2005 йилдан бери журналда мазкур лавозимнинг расмий соҳиби йўқ эди. Шоир Мирпўлат Мирзо эса бош муҳаррир вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган.

“Бош муҳаррир” ва “Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи” жумлалари орасида фақатгина бизнинг мамлакатда фарқ катта. Яъни, лавозимнинг омонат эгаси одатда бу рутбага лойиқ кўрилмайди, дейди мухбиримиз.