21 May 2012
22:18 - “Бирлик” Қирғизистондаги геноциднинг 2 йиллиги арафасида яна пикет уюштирмоқчи
Бугун партия Бош котиби Васила Иноят Тошкент шаҳар ҳокими Б. Усмонов номига бу борада хат йўллаб, Қирғизистон Республикаси жанубида 2010 йил 10 июнда содир этилган ўзбекларга қарши хунрезликларнинг икки йиллиги муносабати билан Тошкентдаги мазкур мамлакат элчилиги олдида норозилик намойиши ўтказишга рухсат сўради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норозилик, кўча юришлари тартиби борасидаги йўриқномаси асосида ҳокимга мурожаат қилган Васила Иноят миллатдошларимизни фашизмдан ҳимоя этиш барчамизнинг олдимиздаги мажбурият эканини таъкидлаган.

Аризада баён қилинишича, норозилик акти 2012 йил 10 июнь куни соат 10 да ўтказилиши лозим.

Расмда – ўтган йили 10 июнь куни Қирғизистон элчихонаси олдида ўтказилган пикетдан кўриниш.