15 May 2012
02:50 - Елена Урлаева касалхонадан ҳам, Исломдан ҳам чиқди
12 май куни Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкентдаги 1-сон руҳий касалликлар шифохонасидан озод қилинди ва журналистларга Туркияда исломни “эртароқ” қабул қилганини гапириб берди. Унинг айтишича, 2012 йилнинг 27 мартидан 1 апрелигача Елена Урлаева ўзбек миллий-демократларининг кўпчилиги милат хоини деб ҳисоблайдиган Салой Мадаминнинг таклифи билан Туркияда бўлган ва ўзини назорат қилолмай қолган. Зомби каби буйруқларни бажариб, исломни қабул қилган. Тошкентга қайтаётиб, ўзида нервоз сезган ва ўзини жинни каби тута бошлаган.

Бу сўзлар интернетдаги Узньюс интернет нашрига жойлаштирилган видеолавҳада акс этган. Унинг айтишича, соғлиғининг ўзгариши ва кейин руҳий шифохонага ётқизилиши ҳуқуқ ҳимоячлиги билан дахлдор эмас экан. Унинг гапларидан исломдан ҳам чиққанини тушуниш қийин эмас.

Нима бўлганда ҳам, воқеаларнинг бундай ривожланиши ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилигининг обрўсига салбий таъсир қилади ва, ҳеч шубҳасиз, ўзини ҳиқуқ ҳимоячиси деб кўрсатиб келаётган баъзи одамларнинг бу соҳадан чекиниши талаб қилади.