15 May 2012
02:36 - Давлат Департаментининг вакили Юлия Тимошенкони касалхонада зиёрат қилди
Зарғалдоқ инқилобининг лидерларидан бири, лавозимини суиистеъмол қилишда айбланиб 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко Харьковдаги қамоқхнада аҳволи ёмонлашгани сабабли, шу кунларда шаҳар касалхоналаридан бирига ўтказилган эди. Уни бир германиялик врач бошчилигида даволашмоқда.

Бугун Юлия Тимошенкони шу касалхонада АҚШ Давлат Департаментининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари билан шуғулланувчи Бюроси раҳбарининг ўринбосари Томас Мелия ва АҚШнинг Украинадаги элчиси Джон Теффт зиёрат қилишди. Уларга кўра, Тимошенконинг рухи баланд, тушкунликка тушмаган, касалхонадаги даволашдан умуман олганда қониқмоқда.

Маълумки, Ғарб давлатлари Украина ҳукуматига мисли кўрилмаган босим уюшириб, Юлия Тимошенкони озод қилишни сўрашмоқда. Аммо, ҳозирча, Украина раҳбарлари чекинадиганга ўхшамайдилар.