05 May 2012
13:25 -
Абдураҳим Пўлат: Барак Обама ўз сайлов кампанияси учун киши бошига 150 доллардан пул йиғибди, биз 500 доллардан йиғдик
АҚШ Президенти Барак Обаманинг шу йил ноябрь ойида бўладиган сайловлардан қайтадан президентликка сайланиш мақсадида олиб бораётган сайловолди кампанияси учун бир неча ўн миллион доллар маблағ тўплангани, киши бошига 150 доллардан ёрдам келгани - бу мамлакатнинг ахборот воситаларида эълон қилинди. Бир оз ҳазил аралаштириб айтишим мумкинки, “Ҳаракат” сайти бу масалада Обамадан одинга чиқибди. Мана исботи.
Биз Ўзбекнинг тарихида биринчи бўлиб сиёсий ҳомийлик анъанасини яратиш устида иш бошлаганимизга йиллар бўлди. Мен бу хусусда 10 га яқин чақириқ эълон қилдим. Улар билан сайтимизнинг “Юзга юз минг кампанияси” бўлимида танишиш мумкин. Аввалгиларни қўйиб туриб, сўнгги чақириғимга эътиборингизни қаратмоқчиман. “Ўзбекни қайтадан оёққа турғизиш учун олиб бораётган курашимизга, ҳеч бўлмаса, “Пойма-пой” фильмидаги Зуҳрадан ўрнак олиб қўшилинг!” номли чақириғим шу йил 26 февралда сайтга қўйилган.
Орадан икки ой ўтди. Шу вақт ичида чақириқда кўрсатилган адресимизга 6 кишидан 3 минг долларлик ҳайрия ёрдами келди. Демак, киши бошига 500 доллардан. Қаранг, ҳайриянинг киши бошига миқдори бўйича Обамадан ошибмиз.
Энди бироз жиддийроқ бўлиб, қуйидагиларни айтиш лозим.
Охирги чақириғимга фақат Америкада яшаётган ўзбеклар жавоб берганини тушуниш мумкин. Ҳозир бу ерда ўн минглаб ўзбеклар яшайди. Кўп эмас. Аммо, уларнинг ёрдами Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида дунёдаги 30 миллионлик Ўзбек номидан “Ўзбекдан қўлингни торт!” деб пикет ўтказишга жасорат топган бирликчи-эзгуликчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ҳам ишлатилади, деб айтиб турган пайтимизда 3 минг доллар тўпланиши – миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш осон эмаслигини кўрсатади.
Аммо, аввалари ҳам кўп марта айтган гапимини қайтараман – биз осон ишга қўл урмаганимизни азалдан билардик - кураш давом этаверади.
Юрт ташқарисига қочиб олиб, мухолифатчиликка ёки ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган ўзбекларнинг ҳаммаси (табиий, сони жуда оз бўлган бирликчилардан ташқари) масхарабозлик ва сафсатбозлик билан овора. Фақат бизнинг сафдошларимиз юрт ичида амалий фаолият олиб боришмоқда. Биз ҳам (ҳомийларимиз ҳам дохил) феълан улар билан биргамиз.
Ўзининг миллат олдидаги мажбуриятини бажаришни истаганлар юрт ичида фаолият олиб бораётганларга ёрдам бериш компаниясига қўшилишлари энг табиий қадамдир. Қандай қилиб ёрдам бериш йўллари менинг юқорида номи келтирилган чақириғимда бор. Алоҳида айтаман, ёрдамнинг миқдори муҳим эмас, томчи-томчи кўл бўлар дейдилар, демак, ҳар бир томчи ҳам биз учун муҳим.
Ҳа, албатта, бизга ёрдам беришга журъат этганларга миннатдорчилик билдираман. Вақти келиб, Ўзбек миллатининг ўзи ҳам миллат учун хизмат қилганларга миннатдорчилигини, масхарабоз-сафсатачиларга нафратини билдириш йўл ва усулларини топишига аминман. Акс ҳолда, миллат ҳам бўлолмаймиз.