05 May 2012
18:28 -
АҚШда мусулмонликни қабул қилган хотин иш ерида камситилгани учун $5 млн товон олиши мумкин

Мусулмон аёл судга мурожаат қилгач, суд АТТ ширкати Сусан Баширга $5 млн товон тўлаш кераклиги ҳақида ҳукм чиқарибди. Ширкат бу ҳукмга рози бўлмасдан, юқори суд органларига апелляция бермоқчи эмиш.
Хабарда Сусан Баширнинг миллати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, исми-шарифидан кўринишича, унинг араб илдизлари борга ўхшайди.