05 May 2012
06:48 - Сўнгги икки ҳафта Нью-Йорк фондлар бозори яна алғов-далғовли бўлди
Ўтган ҳафта Dow Jones индекси тахминан 200 поғанага кўтарилган бўлса, охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафтада зиг-загли бўлди, охир-оқибатда 150 атрофидаги тушиш кузатилди. Тушишнинг асосий қисми (169 поғана) бир кунда - кеча бўлди. Энди Dow Jones 13038 га тенг, яъни психологик 13 минг устида.

Бу ҳафта АҚШ фондлар бозори учун энг ёмон натижали бўлганини урғулаган Reuters агентлиги мухбирларининг фикрича, бунинг сабаби – янги иш жойлари яратишда тезлик камайгани эмиш. Қаранга, яратилаётган янги иш жойларининг сони камаймаган, бу соннинг ортиш тезлиги камайган.

Бу факт ҳам иқтисодий системани тўғри бошқариш учун моливий системанинг инжиқликларига катта эътибор бериш кераклигини урғуламоқда.

Ўзбекистонда ҳали бундай нарсаларни тушуниш у ёқда турсин, улар устида ўйлаш деган нарсанинг ўзи ҳам йўқ. Шунинг учун ибтидоийликдамиз, миллат мардикорлар тўдасига айланмоқда. Қолаверса, бундай мавзулар билан “Ҳаракат” сайтидан бошқа ерда ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.