03 May 2012
02:33 - Бош прокуратурада матбуот конференцияси: 1661 нафар раҳбар огоҳлантирилди
Бугунги ”Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон Репсубликаси Бош прокуратурасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот конференцияси ўтказилган. Журналистлар саволларига жавоб қайтарган прокуратура ходимига кўра, 2011 йилда ва жорий йилнинг биринчи чорагида прокуратура органлари томонидан қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш хусусида 1144 та протест келтирилган. 1661 нафар мансабдор шахс қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилган. Айни пайтда 1027 нафар шахс интизомий, 326 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган.

Прокуратуранинг “Ишонч телефонлари”га тадбиркорлик субъектларидан 2800 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, улардан 2265 таси қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги кўрсатиб ўтилди, дебди прокуратура мулозими.

Аммо, газетадаги хабардан кўринишича, Бош прокуратура фаолиятинининг фақат ижобий томонлари гапирилган матбуот конференциясида қанча одамнинг иши ёки муаммоси ҳал бўлмаётгани тилга ҳам олинмаган, дейди мухбиримиз. Қолаверса, қонунчиликнинг кафолати бўлган Бош прокурор аслида мавжуд режимнинг қатағон қуроли эканлигини, ҳақиқий шикоятларга ҳеч қандай эътибор бермаслигини ўзбек журналистлари жуда яхши билишади, бироқ бу хусусда савол беришдан қўрқишади.