03 May 2012
03:26 - БМТнинг махсус вакили Ян КубишТошкентда
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган БМТнинг махсус вакили Ян Кубиш минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан мулозимлар билан сўзлашган. Ян Кубишнинг ташкилотда Афғонистон масалалари бўйича етакчи эканини ҳисобга олсак, Президент Обаманинг Кобулга келишидан тортиб, БМТ мулозимининг Марказий Осиёга ташрифида бир умумий мантиқ мавжудлигини кўриш мумкин.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонлик расмийлар БМТ мулозими ҳузурида Афғонистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш масаласига урғу беришган. Меҳмоннинг Оқсаройда қабул қилиниши борасида ҳозирча бирор маълумот йўқ.