03 May 2012
01:42 - Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов лавозимидан четлатилди
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов лавозимидан четлатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғига асосан Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар ҳожи Сайфиддинов лавозимидан четлатилди. Диний идоранинг номини очиқламасликни истаган ходимига кўра, имом-хатиб вилоят масжидларида турли исломий қарашга мансуб диндорларнинг кўпайишига йўл қўйган.

Унинг ўрнига пойтахтдаги масжидлардан бирида имомлик қилаётган Эргаш қори Рустамов сурхондарёлик диндорларни тартибга олиш мажбурияти билан етакчи қилиб жўнатилди, дейди мухбиримиз.

Шунингдек, Тошкентдаги йирик “Катта Қаъни” масжиди имом-хатиби Эргашали Мирзаев ҳам лавозимидан четлатилган.