17 April 2012
00:21 -
Тошкентда 19 нафар маклер маҳкамага тортилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Рустамов раислигида ўтаётган маҳкамада риэлторлик фаолияти билан шуғулланган 19 нафар фуқаронинг устидан суд жараёни давом этди. Асосан аёллардан иборат бўлган маклерлар (кўчмас мулк даллоллари - Ҳаракат) гуруҳи фирибгарлик, товламачилик, ҳатто айрим эпизодларда қотилликда ҳам айбланишмоқда. Улар бир қанча юртдошларимизга кўчмас мулклар олиб бериш ваъдаси билан бир неча юз миллион сўмлик моддий зарар етказишган.
Ўтган йил кузида ҳибсга олинган бу шахслар билан боғлиқ ҳодисадан сўнг риэлторлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартиб-қоидалари ҳамда соҳани тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинганди.
Ўтган йил кузида ҳибсга олинган бу шахслар билан боғлиқ ҳодисадан сўнг риэлторлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартиб-қоидалари ҳамда соҳани тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинганди.