17 April 2012
00:51 -
“Чинни бозор”ни қурган пудратчи Фарҳод Абдураззоқов 15,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўқилган бугунги ҳукм борасида мухбиримизга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Шоира Содиқбекова маълум қилди. Унинг таъкидича, Фарҳод Абдураззоқов Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 9 та моддаси билан айбланган. Хусусан, давлат бу объектнинг қурилишига ажратган маблағнинг катта қисмини ўғирлаш айби исботланган. У жазо муддатини умумий тартибдаги колонияларда ўтказади.
Фарҳод Абдураззоқовнинг иши «Чинни бозори» маъмурлари устидан қўзғатилган умумий жиноят ишининг бир қисми бўлиб, қолган 9 нафар шахснинг иши ҳам Тошкент вилояти судида кўрилмоқда, дейди мухбиримиз.
Фарҳод Абдураззоқовнинг иши «Чинни бозори» маъмурлари устидан қўзғатилган умумий жиноят ишининг бир қисми бўлиб, қолган 9 нафар шахснинг иши ҳам Тошкент вилояти судида кўрилмоқда, дейди мухбиримиз.