16 April 2012
23:38 -
«Бирлик» ва «Эзгулик» фаоллари Алишер Кароматовни зиёрат қилишди
Ўтган куни қамоқдан озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовни “Бирлик” Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг раиси Исроил Ризо бошчилигидаги бир гуруҳ бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари унинг уйида зиёрат қилишди. Аввало Алишернинг озод қилиниши ва уйига соғ-саломат етиб келгани, қолаверса, унинг руҳан тетиклиги ҳаммани хурсанд қилди. Исроил Ризо ҳамкасбига мамлакатда сиёсий маҳкумларни озод қилиш учун қилинаётган ҳаракатлар, уларнинг самараси ва Ғарб билан Ўзбекистон ўртасида сиёсий интеграциянинг яна тикланаётгани хусусида мулоҳазаларини айтди.
Айни пайтда Кароматов ўзининг қамоқхонада эшитганлари, яъни яқин орада яна икки ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши мумкинлигини таъкидлади. Ҳали тасдиқланмаган бўлса ҳам қулоққа ёқадиган бу маълумот ҳуқуқ ҳимоячиларини яна ҳам хурсанд қилди, дейилади Сирдарёдан келган хабарда.