10 April 2012
03:36 - Гуржистондаги Сталин музейи сталинизм қурбонлари музейига айлантирилади, бу анъанани Ўзбекистонга ҳам кўчириш керак
Бу мамлакатнинг Маданият ва ёдгорликларни ҳимоя қилиш вазирлиги 1937 йили Лаврентий Бериянинг ташаббуси билан Гори шаҳрида очилган Сталин музейини эртага сталинизм музейига айлантириш ниятини бугун очиқлади. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу музей сталинизм қурбонларига бағишланган музейга айланади.

Эртага режалаштирилган тадбирда мамлакат парламентининг депутаталари, вазирлик расмийлари, дипломатик корпус аъзолари, бир қатор университетларнинг ректорлари, маҳаллий талабалар ва аҳолининг вакиллари иштирок этиши айтилмоқда.

Бу яхши ташаббус, дейди мухбиримиз. Буни Ислом Каримнинг қизларига етказиш керак. Агар улар халқдан ўғирлаган пулларига Ислом Каримнинг музейини ҳозир яратсалар, кейинчалик уни Ислом Карим режимининг қурбонлари музейига айлантириш мумкин бўларди.