10 April 2012
04:23 - Гулнора Карим эски зообоғни ўзиники сифатида янгидан очтирди
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тақатилган хабарга кўра, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан Тошкентда экологик парк барпо этилди.

Унинг очилиш маросмида иштирок этган ҳукумат вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари аввало Ислом Карим шаънига, сўнгра боғ бунёдкори Гулнора шаънига илиқ гаплар айтган.

Боғ асосан уч қисмдан иборат бўлиб, велосипедлар ва скайбордчилар учун махсус йўлакча, турли аттракционлар, тасвирий ва амалий санъат сирларини ўргатиш майдончалари жойлашган.