10 April 2012
02:44 - Фарғонада 3 нафар эгизак дунёга келди
Бугун тонгда Фарғона вилояти туғруқхонасида 3 нафар эгизак дунёга келди, деб хабар қилди “Озодлик” радиоси. Фарғонанинг Бағдод туманида 30 ёшли она дунёга келтирган уч ўғилнинг соғлиғи яхши, она ҳам қониқарли аҳволда. Уч эгизакнинг отаси туманда оддий фермер хўжалиги ишчиси экан.

Камдан кам рўй берадиган бундай ҳодисалар шу йилнинг биринчи чорагида Фарғонада икки марта такрорланибди.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ўтган йилларда туғилган бу каби уч эгизларнинг ота-оналари уларни Ислом, Абдуғани ва Карим исмлари билан аташгани, Президент Ислом Каримнинг шахсий эътибори ва совғаларига эга бўлишгани ҳақида маълумотлар бор.

Бугунги уч эгизакнинг отаси ҳам отини қамчилайдими ёки бу анъанадан узоқ турадими, кўрамиз, дейди мухбиримиз. Қолверса, келажакда бундай исмлар катта дардлар чиқариши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиб, қоғозда бошқа амалда бошқа исмлар ишлатиш, кейин ҳужжатларни ўзгартириш йўллари ҳам бор.