06 April 2012
21:23 -
Қирғиз ва ўзбек ҳокимлари анклав масаласини муҳокама қилган
Бир қатор қирғиз оммавий ахборот воситаларига кўра, ўтган куни Андижонда Ўш вилояти губернатори Сўрунбай Жиэнбеков вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов билан кўришган ва Барак анклави масаласини муҳокама қилган. Муҳокама натижалари, жорийдаги тартибнинг ўзгариш-ўзгармаслиги борасида маълумотлар йўқ.
Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган Барак анклави қўшни мамлакатга тегишли бўлиб, анклав аҳолиси соат 8:00дан 20:00га қадар Қирғизистон ҳудудига ўтиб қайтиши мумкин. Бу эса аҳолига қатор ноқулайликлар туғдирмоқда ва муайян даражада қардош миллат вакилларининг норозилигига сабаб бўляпти.