06 April 2012
20:04 - Фоҳишалар ва ҳажталаблар Ўзбекистон ТВ нишонида

Ўзбекистон телевидениеси Тошкент фоҳишахоналаридан олинган лавҳаларни намойиш қилди. “Нигоҳ” кўрсатуви орқали эфирга узатилган кадрларда танфурушлик ортидан кун кўраётан аёллар, бетийиқ майлларига қул бўлган пулдор эркаклар, қўшмачилар ҳамда бу каби ахлоқсизликка беэътибор жамоатчилик қаттиқ танқид остига олинди. Исловотхоналарни бошқараётган, уларнинг даромадларидан улуш олаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кадр ортида қолди.


Бугун эса «Ҳаж ва фирибгарлик» кўрсатувида юртдошларимизни Ҳажга юборишни ваъда қилиб, уларнинг чўнтагини қоқлаётган фирибгарлар фош этилди. Буни қарангки, фирибгарларнинг аксарияти муборак Ҳаж сафари моҳиятини тушунадиган собиқ имомлар, уламолар экан. Телеэкранда уларнинг адаби берилди. Бироқ Ҳаж сафарига боришни қийинлаштираётган, ҳозирги каби аянчли вазиятнинг юзага келишини таъминлаётган ҳукумат яна кадр ортида қолди.