20 March 2012
05:35 -
Тахтда ўтирган партиархнинг жасади билан хайрлашув маросими
Маркази Мисрнинг Александрия шаҳрида жойлашган Копт провослав (ортодокс) черковнинг 41 йиллик лидери (партиархи) Учинчи Шенуданинг жанозаси билан хайрлашиш маросимида, одамлар кўплиги туфайли, 3 киши оломоннинг остида қолиб ҳалок бўлган, яна 52 киши ярадор бўлган. Учинчи Шенуда 17 март куни 88 ёшида оламдан ўтган эди. Унинг ўлимидан изтиробга тушган бир аёл ўз-ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлган, аммо тирик қолган, ҳозир касалхонада.
Бу черковнинг одатига кўра, ўлган партиархнинг жасади кунда ваъзхонлик қиладиган тахтига ўтқазилади, унинг муридлари тахт олдидан ўтиб, унга ҳурмат кўрсатадилар, у билан хайрлашадилар.
Расмни катталаштириш учун, уни курсор билан босинг.