20 March 2012
06:07 - Франциядаги яҳудий мактабга қуролли ҳужум, 4 киши ҳалок бўлди
Кеча эрталаб Франциянинг Тулуза шаҳридаги яҳудийлар мактабига бостириб кирган қуролли одам мактаб ўқитувчиси ва уч ўқувчини ўлдигач, жиноят жойидан скутерда (ихчамроқ мотоциклда) қочиб, ғойиб бўлган. Унинг тартибсиз ўқ отиши натижасида, ўлганлардан ташқари, ярадорлар ҳам бор, дейилади Agence France-Presse агентлигининг хабарида.

Маълум бўлишича, бир неча кун аввал айнан шундай ҳужум шу минтақада жойлашган ҳарбий базага ҳам уюштирлган, парашют-десант полкининг аскари ўлдирилган экан. Ўшада ҳам қотил шу каби скутерда бўлган. Иккала ҳолда ҳам айни калибрли - 11,43 миллиметрли қурол ишлатилган.

Матбуот бу икки қотиллик ўртасидаги ўхшашликка урғу бераётган бўлса ҳам, сайловолди кампаниясини кесиб, дарҳол Тулузага етиб келган Франция Президенти Николя Саркози якуний хулосалар қилишга ҳали эрта демоқда.