20 March 2012
04:33 -
Кутилгандек бўлди: Ўзбекистонда ленинча субботникка 17 млн одам чиққани эълон қилинди
Шанба куни Ўзбекистон бўйича 8 млн одам хайрия ҳашари деб аталган ленинча субботникка чиққани ҳақидаги ҳукуматнинг хабари устидан бугун эрталаб кулиб, якшанба куни бундан ҳам кўп одам чиққани эълон қилишини башорат қилгандик. Айнан шундай бўлди. Ҳукуматнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳашарга 17 млн одам чиққанини хабар қилдилар.
Тахмин қилиш мумкинки, гап икки кун ҳашарга чиққанлар ҳақида кетмоқда. Агар шундай бўлса ҳам, якшанба куни 9 млн одам ҳашарга чиққани иддао қилинган бўлади. Хуллас, хабарчиликдаги масхарабозликнинг чегараси йўқ Ўзбекистонда.
Дарвоқе, Президент Ислом Карим ҳам ўзи субботникка чиқиб, Ленин каби елкасида хода ташидимикан? Ҳали бундай хабар чиқдими-чиқмадими, билмаймиз, балки, чиққандир, мухбирларимиз кўрмай қолгандир.