20 March 2012
01:50 - Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг Давлатлараро Кенгаши Москвада ўтмоқда, табиий, Ислом Карим у ерда йўқ
Бугун маҳаллий вақт билан тушдан кейин ЕИҲга кирувчи ва кузатувчи мамлакатларнинг президентлари иштирокидаги йиғилиш бошланди. ЕИҲнинг аъзолари Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Дмидрий Медведев, Александр Лукашенко, Нурсултон Назарбой, Алмазбек Атамбай, Имомали Раҳмон ва кузатувчи давлатларнинг раҳабарлари Серж Саргсян (Арманистон), Виктор Янукович (Украина) ва Марианн Лупу (Молодованинг вақтинчалик президенти) шу ерда.

Хабарларда учрашувнинг мақсади сифатида ташкилотни реорганизация қилиш эканлиги айтилмоқда. Маълумки, бу масала олдин ҳам бир неча марта кўрилган, тарафлар бир фикрга келишолмаганди.

Яна маълумки, 2000 йили тузилган ЕИҲга Ўзбекистон 2006 йили қўшилган, аммо 2008 йили аъзолигини тўхтатиб қўйган.

Россиянинг экспертлари бу масалада кутилмаган ҳамда шубҳали якдиллик кўрсатишади ва Ўзбекистоннинг ЕИҲдаги аъзолиги тўхтатилганини Ислом Каримнинг Россия ва АҚШ ўртасида олиб бораётган посангали сиёсати сифатида баҳолашади. Бундай якдиллик – бу экспертлар Кремлнинг кўрсатмаси билан иш кўришаётганининг исботидир. Кремлнинг мақсади эса, Ислом Карим ўз қўғирчоғи эканлигини бекитиш, содда ўзбек зиёлилари ва ўзбек мухолифатини ўзларича алдашга уруниш.

Аслида, Ислом Карим тамомийла Москванинг, аниқроғи, Лубянканинг одами. У Ўзбекистоннинг ЕИҲда аъзолигини тўхтатиб қўйишининг сабаби бутунлай бошқа нарсададир.

ЕИҲ ва унинг асосида тузилаётган Божхона Иттифоқи – бозор иқтисодига ўтган, бутун қонунлар системаси бозор иқтисоди талабларига жавоб берадиган мамлакатлар уюшмасидир. Ўзбекистон, биринчидан, ҳалигача бозор иқтисодига ўтмади, унинг қонунлари бозор иқтисодига ўтиб бўлган давлатлариннг қонунлари билан мослашолмайди, шу сабабли, Ўзбекистон ЕИҲда тенг ҳуқуқли аъзо бўлолмайди. Иккинчидан, Ўзбекистон бозор иқтисодига ўтса, тўғридан-тўғри бойлар тарафидан ёки бойлар молиявий қўллаб-қувватлайдиган мухолифат тарафидан дарҳол қулатилишини Ислом Карим яхши тушунади.

Ўзбекистонда Ислом Каримдек бошқа қўғирчоқ топиб бўлмаслигини тушунган КГБчи Владимир Путин эса, Ўзбекистон ЕИҲдаги аъзолигини Кремлдан рухсат сўраб, тўхатиб қўйганига эътибор бермасликка ҳаракат қилади.