20 March 2012
02:17 -
Наврўз байрами бизда 3 кун, тожикларда 6 кун
Ўзбекистон Президентининг бугунги фармони билан баъзи дам олиш кунлари ўзгаради. Қонунга мувофиқ 21 март Наврўз байрами муносабати билан дам олиш куни эди. Президент бу дам олиш кунини 22 мартга, 25 март, якшанбадаги дам олиш кунини 23 мартга ўтказибди. Демак, 22, 23, 24 март кунлари байрам кунлари бўлади, ўзбекистонликлар уч кун байрам қилади, деб бонг урмоқда ҳукуматнинг қўғирчоқ хабарчилари.
Энди қўшнимиз Тожикистонга қарайлик. Бу мамлакатда қонун бўйича Новрўзда уч кун дам олиш бўлади: 21-24 март. Аммо, бу мамлакатнинг қонунига қўра, агар байрам дам олиш кунига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига сурилади. Демак, 24 март шанба бўлгани учун, шу кунги дам олиш кейинги душанбага, яъни 26 мартга ўтади ва Тожикистон аҳолиси Новрўз туфайли 6 кун дам олади – 21-26 март кунлари.
Мана сизга икки қўшни мамлакатнинг фарқи.