19 March 2012
22:39 - “Эзгулик”чига нисбатан чиқарилган суд қарори бекор қилинди, у товонни кимдан сўрайди?
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди қарори билан 2011 йилнинг 8 декабрь куни рухсат этилмаган норозилик намойишларини ўтказганликда айбланиб, 15 кунга қамалган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Абдумурод Норбоевга нисбатан чиқарилган суд қарори юқори инстанция судида шу йилнинг 7 март куни бекор қилинди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси суднинг ноқонуний қарори билан чиқарилган 15 суткани ўтириб чиқиб бўлган. Энди у ўтириб чиққан 15 куннинг товонини кимдан ундиришга ҳайрон: зўровон миршаблар жавоб берадими ёки унинг зўровонлигини қонунлаштирган судми?

Эслатиб ўтамиз, Абдумурод Норбоев бошчилигидаги чироқчиликлар электр токи ва газ таъминотидаги камчиликлар сабабли Конституция куни муносабати билан Чироқчи тумани ҳокимлиги биноси олдига йиғилишган ва норозилик бошланмай туриб “Эзгулик”чи ва яна бир қанча шахслар тутиб кетилган.