19 March 2012
22:03 - Вашингтонда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига бағишланган ўзбек-америка давра кенгаши бўлиб ўтди
Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилди. Табиий, ўзбекона руҳдаги хабарда бу тадбир қачон бўлгани ҳам айтилмайди.

Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси (АЎСП) ҳамда мамлакатимизнинг Вашингтондаги дипломатик корпуси билан биргаликда бошланган думалоқ стол атрофидаги музокаралар савдо-қитисодий алоқаларни кучайтиришга қаратилган. Йиғилишда конгрессмен Д.Бёртон, АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блэйк, яқинда Оқсаройда Ислом Каримдан орден олиб қайтган АЎСП раиси Каролин Лэмм, АҚШдаги элчиимиз Зиёдулла Пўлатхўжаев ҳамда бошқа расмий доира вакиллари ҳам иштирок этган.

“Жаҳон” агентлигига кўра, конгрессмен Д.Бёртондан бошлаб оддий иштирокчиларгача бдўлган америкаликлар ўз нутқларида Ўзбекистонни кўкларга кўтариш билан машғул бўлган, элчимиз эса, мум тишлаб ўтирган. Хабарга биронта расм ҳам илова қилинмаган.