19 March 2012
21:16 - Йўл қоидасини бузган дипломатларга нисбатан интизомий чоралар кучайтирилади
Шу йилнинг 23 мартидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус ваколатхоналари ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши бўйича интизомий чоралар кучайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг қўшма йўриқнома (инструкция)си қабул қилинган. Мазкур ҳужжатга кўра, эндиликда ҳаракатланиш хавфсизлигига таҳдид солган дипломат-ҳайдовчи дипломатик иммунитетидан қатъий назар беглиҳланган тарбида жавобгарликка тортилади ва у хизмат қилаётган корпус раҳбариятига нота юборилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистонда дипломатик корпус ваколатхоналари ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши, маст ҳолда рулни бошқариши, нозирларга бўйсунмаслиги ҳамда жабрланувчи фуқароларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлиши кўплаб учрайди. Масалан, Тошкентдаги француз элчихонаси мулозими Л.Бута, Буюк Британия элчилиги вакили Кристофер Харольд Херст, Қирғизистон элчилиги вакили А.Мураталиев, Россия элсчихнаси ҳамда Германия элчихонаси вакилларининг турли йилларда қўпол йўл транспорт ҳодисаларини содир этганни эслаш кифоя.