19 March 2012
20:49 -
Тараққиёт шамоли сирдарёлик қизалоқнинг бошига етди
“Озодлик” радиоси хабарига кўра, Президент Ислом Каримннг шахсий ташаббуси билан мамлакатга келтирилган “Тальго” русумли “Афросиёб” тезюрар поезди Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида бир қизалоқнинг бошига етди. Тезюрар поезднинг шамолидан йиқилиб тан жароҳати олган, сўнгра шифохонада жон берган Азиза Фахриддинованинг ўлими ҳодисасини маҳаллий Транспорт прокуратураси тасдиқлади, аммо ҳодиса тафсилотларига изоҳ бермади.
Прокуратурага кўра, темир йўл бўйлаб ўрнатилган тўсиқларни бузиш ва талон-тарож қилиш, белгиланмаган жойлардан тўсиқни ҳатлаб ўтиш ва поездга тош отиш сингари қонунбузарлик ҳолатлари кўпайган. Фахриддинованинг ўлими ҳодисаси ҳам шу каби эҳтиёткорсизлик оқибатидир.