19 March 2012
19:26 -
Тошкентда йўловчи автобус аристонлар автобусига урилиб кетди
Пойтахтнинг Ҳамза туманидаги Қурувчилар кўчасида 19 март куни эрталабки 8.03 да “Мерседес-Бенц” йўловчи автобуси Тошкент шаҳар ИИББнинг маҳкумларни ташишга мўлжалланган махсус автоуловига (келинг, янаги атама киритиб, шундай дейлик – маҳкумбусга) урилиб кетди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида ичида бошқа ҳеч ким бўлмаган маҳкумбус ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олди, йўловчилар билан тўла автобусда ҳам талай жароҳат олганлар бор.
Автоҳалокатнинг ёққан қалин қор, сирпанчиқ ҳамда автобус ҳайдовчиси тажрибасизлиги туфайли содир бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан Ҳамза тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарлари етиб келишди.