17 March 2012
13:07 -
Россия Республика Партияси ўз атрофида мухолифатни билаштироладими? Ўзбекистонда “Бирлик”чи?
Россиянинг Адлия вазирлиги бу партиянинг регистрациясини тиклашга ваъда бергач, унинг лидери Владимир Рижковнинг амбицияси соат сайин ортишини кутиш керак эди. Шундай бўлмоқда ҳам.
Мухолифат тарафдори бўлган “Коммерсантъ” газетасининг Рижковга асосланиб айтишича, у ўзи раисдоши бўлган Халқ Эркинлиги Партисидан чиқмоқчи эмас. Газета Рижковнинг қуйидаги сўзларини келтиради:
“Мен Республика Партиясини қўлимга олишим билан (регистрация ҳужжатини назарда тутаётган бўлса керак – “Ҳаракат”) ҳаммамиз бирлашамиз ва олға кетамиз. Россияда кўп кичкина партиялар тузилгандан кейин, ҳаммани бираштироладиган партиянинг мувафаққиятлари кўп бўлади. Бундай партияни суперпартия деймиз. Республика Партияси сиёсий кучларни бирлаштирадиган платформа бўлиши керак.”
Бу партия Рижков айтгандек бирлашиш платформаси бўлиши мумкинми? Бу саволга жавоб бериш учун партиянинг тарихини эслаш керак.
1990 йили КПССдан ажралиб чиққан демократик руҳдаги коммунистлар тарафидан қурилган бу партия ўз вақтида рўйхатдан ўтган бўлса ҳам, бирон марта парламентга партия рўйхати бўйича депутат сайлатолмаган. Россияда демократлар ҳукмронлик қилган йиллари ҳам. Бу партиянинг турли йиллардаги лидерлари Владимр Лисенко ва Владмир Рижков ўзлари яшайдиган минтақалардаги бир мандатли окуруглардан мустақил номзод сифатида Россия Давлат Думасига сайланганлар. 2007 йили бу партиянинг регистрацияси бекор қилинган.
Регистрациянинг бекор қилиниши атрофидаги жанжалларни ҳисобга олмаса, Россия Республика Партияси сиёсий саҳанада ҳеч қачон кўзга кўринадиган роль ўйнамаган. Шундай экан, унинг атрофида мухолифатни бираштириш ғояси – утопиядир.
Мен ўзбек демократик мухолифатини “Бирлик” Партиясида бирлаштириш лозимлигини доим айтиб келаман, дейди унинг лидери Абдураҳим Пўлат. Чунки, “Бирлик” Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб тузилган сиёсий ташкилот, у ҳар доим Ўзбекистондаги турли сиёсий ташкилотлар ичида биринчи бўлиб келди. Ҳаммани “Бирлик”да бирлаштириш ҳақида гапириш учун маънавий ҳаққимиз ҳам бор. Авваллари ҳам кўп марта айтган фикримни такрорлайман: бирорта критерий бўйича “Бирлик” лидерлик мавқеини йўқотса, мен ўша заҳоти партия лидерлигидан истеъфога кетаман.
Тўғри, бугун мавжуд режимга нисбатан кучимиз кам. Аммо, кучни орттиришнинг ягона йўл - ҳамманинг “Бирлик”да бирлашишидир. Охир-оқибатда бунга эришишимизга аминман.