17 March 2012
15:27 -
АҚШда масжидларнинг сони 1200 дан 2100 га чиқди, битмаган муаммолар кўп

Бу ҳақда хабар берган Вашингтон шаҳри ва Мэриленд ҳамда Виргиния штаталари мусулмонларининг 2 ҳафтада бир марта чиқадиган 48 саҳифали ва текинга тарқатиладиган The Muslim Link газетасига кўра, масжидларнинг фақат 3 фоизида бир миллатга оид мусулмонлар жамоаси бирлашган.
Мусулмон жамоалари кўп миллат ва кўп маданиятли эканлиги, тажриба камлиги ва бошқа сабаблaр туфайли масжидлар атрофида мусулмонлардан йиғилган пулларни қандай ишлатишдан тортиб, қандай номоз қилишгача бўлган масалаларда баъзида жанжалларга айланиб кетадиган муаммолар бор. Газетада бир қатор диний уламолар ва мутахассисларнинг бу муаммоларни тоқатли йўллар билан ечиш бўйича умумий шаклдаги маслаҳатлари ҳам берилган.
Бирлик-баробарлик йўқлигини рамзий шаклда кўрсатиш учун бўлса керак, бу мавзудаги мақола бир масжид фотосуратининг иккига бўлинган қисмлари ўртасига жойлаштирилган.