17 March 2012
06:30 -
Dow Jones кеча бироз тушди, аммо умумий аҳвол жуда яхши
Кеча Нью-Йоркдаги фондлар бозорида барқарорлик мавжд эди, дейиш мумкин. Озгина тушиб-чиқиб турган Dow Jones индекси охир-оқибатда 20 поғаналик тушиш билан иш кунини битирди.
Аммо, ҳафталик натижа жуда яхши. Ўтган ҳафтанинг сўнгида 12922 га тенг бўлган Dow Jones кеча 13232 да тўхтади - бир ҳафталик ўсиш 310.
Шундай қилиб, 13 минглик психологик тўсиқ ўтилди, Dow Jones индекси 2008 йилнинг ёз ойларида бошланган молиявий кризисдан аввалги даражага чиқди. Эслатиб ўтамиз, кризисдан олдин унинг қиймати 13 билан 14 минг ўртасида ўйнаб турарди.
Демак, катта компаниялар/ширкатлар акцияларининг қиймати кризисдан аввалги даражага чиқди. Яна ҳам соддароқ қилиб айтсак, катта компаниялар қаддини ростлаб олди. АҚШда февраль ойида кутилгандан кўпроқ иш жойлари яратилгани ҳам бунинг исботидир.
Иқтисодий кризисдан чиқиш вақти ҳам келмоқда.