17 March 2012
04:15 -
Путин талвасада: Кеча 10 кунга қамалган Удальцов бугун озод қилинди, Россия Республика Партияси тикланди, ТВда митингларни қораловчи фильм намойиш қилинди
“Сўл фронт” ҳаракатининг лидери, Путинга қарши намойишларнинг ташкилотчиларидан бири Сергей Удальцовга нисбатан мухолифатнинг 10 март куни ўтказилган митингидан кейин, ноқонуний намойиш қилиш айби билан, кеча 10 кунга маъмурий қамоқ жазоси чиқарилган эди. Бугун бу қарор ўзгартирилди, Удаьцов 1 минг рубль жазо билан озод қилинди. Суд нима сабабдан ўз ҳукмини ўзгартиргани хабарларда айтилмайди.
Европа Инсон Ҳуқуқлари Судининг қарори ва уни тан олган Россия Олий Судининг ҳукмини инобатга олган Адлия вазирлиги айнан шу кунларда Республика Партиясининг 2007 йили бекор қилинган регистациясини қайтадан тикламоқчи эканлигини билдирди. Маълумки, бу партия ўтган йили Халқ Эркинлиги Партиясига қўшилган, унинг раиси Владимир Рижков эса, Борис Немцов ва Михаил Касьяновлар билан биргаликда янги партиянинг раисдоши бўлган эди. Давлат расмийлари Халқ Эркинлиги Партияси ҳам, ҳужжатларидаги баъзи ноаниқликлар тузатилгач, рўйхатга олинишини билдирмоқдалар.
Кеча НТВ телеканали мухолифатнинг Путинга қарши “Адолатли сайловлар учун” шиори остида ўтказилган митингларини қораловчи, митинг иштирокчиларни чет эл пулига ишлаётган одамлар қилиб кўрсатувчи фильм намойиш қилди. Мухолифатчилар жунбушга келиб, шу кунларда янги митинг ва намойишлар ўтказиш режаларини билдиришди.
Бу воқеаларнинг ҳаммаси - Россиянинг жорийдаги Бош вазири, сайланган, аммо ҳали расмий курсига ўтирмаган президенти Владимир Путин талваса ичида эканлигини кўрсатувчи фактлардир.
Бир тарафдан, мухолифат партияларини сиёсий саҳнанга қўйиш учун қадамлар қилинмоқда, қамалаганлар озод қилинмоқда, масалан, Удальцов озод қилинди. Айни замонда, мухолифатни чет элга ишловчи куч деб кўрсатишга уриниш давом этмоқда.
Булар ҳаммаси Путиннинг ўйинлари бўлиши мумкин. У 7 майда инаугурациядан ўтгандан кейин, мухолифатга қарши ҳужумга тайёрланаётган бўлишининг эҳтимоллиги катта. Республика Партиясининг регистрациясини тиклашдан мақсад ҳам, мухолифатни яна парчалаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин. Шу кунгача бўлган аҳволдан келиб чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, бу партиянинг регистрацияси тикланса, Рижков ҳаммани ўз партиясида бирлашишга чақиради, бошқалар буни истамайди, натижада эндигина тузилаётган Халқ Эркинлиги Партияси парчаланади.
Агарда Россия демократик давлат бўлиб, ҳокимиятнинг ҳамма тармоқлари бир-биридан мустақил бўлса эди, юқорида тилга олинган воқеаларнинг бир-бирига алоқаси йўқ, деб ҳисоблаш мумкинди. Аммо, Россияда ҳали демократия йўқ, ҳамма жараёнлар бир нуқтадан бошқарилади, бу нуқта Путиннинг қўлида, унинг ўзи эса, кўринишидан, талаваса ичида.