17 March 2012
00:15 -
Қизиқ: Ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларидан бири “Ҳаракат” номини тилга олибди
Бир ўқувчимизнинг бизга юборган мактубига кўра, мавжуд ҳукуматнинг қўғирчоқларидан бири - 12.uz сайти - Тожикистонда тожиклар тарафидан Тожикистонга оид поездларнинг талон-тарож қилинишига оид 12 март куни бизнинг сайтимиз “О том, как таджики воруют таджикские грузы” номи билан эълон қилган хабарни кеча тарқатибди. Манба сифатида harakat нашри кўрсатилганмиш.
Қолаверса, бизнинг хабаримиз youtube сайтидаги видеороликка асосланганди. 12.uz истаса, бизга эмас, ўша манбага асосланарди.
Ўн йиллардан бири Ўзбекистон ахборот воситаларида “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг исми тилга олинмас экан, “Ҳаракат” журнали ва агентлигининг номини тилга олишга рухсат МХХ назорати остидаги ББС ва Озодлик радиоларига ҳам ҳали берилмаган. Ёпирай, энди нима бўлди, ойни этак билан ёпиб бўлмаслигини тушунишга бошлашдими?