17 March 2012
01:22 - Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмединажод ҳам Душанбега келмоқда
Шу йил 26-27 март кунлари Душанбеда ўтказиладиган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясида Тожикстон, Афғонистон ва Покистон президентлари Имомали Раҳмон, Ҳамид Карзай ва Али Асиф Зардорийларнинг иштирок этиши режалаштирилганини, Тожикистон ахборот воситаларига асосланиб, аввалги хабарларимизда билдиргандик.

Энди маълум бўлишича, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмединажод ҳам Душанбега келади. У конференциядан ташқари Наврўз байрами тантаналарида қатнашади, бошқа президентлар билан икки тарафли учрашувлар ўтказади, “Эрон уйи” деб аталадиган маданий марказни очади.