16 March 2012
06:11 -
“Ўзбектуризм” раҳбари Рустам Мирзаев иқтисодий жиноятларда айбланмоқда
Бир қатор оммавий ахборот воситалари хабари ортидан “Ўзбектуризм”га сим қоққан мухбирларимиз ширкат раиси Рустам Мирзаевнинг ҳибсга олинганига амин бўлишди. Хусусан, Рустам Мирзаев “Ўзбектуризм” ширкати тасарруфидаги бир қанча сайёҳлик фирмалари раҳбарларидан пора олиш, ноқоуний валюта операцияларини амалга оширишда айбланиб, икки ҳафта муқаддам ҳибсга олинган.
Аммо унинг қачон ҳибсга олингани ва айнан қайси эпизодларда айбланаётгани хусусида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Ҳозирда унинг МХХ ертўласида сақланаётгани айтилмоқда.
Аммо унинг қачон ҳибсга олингани ва айнан қайси эпизодларда айбланаётгани хусусида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Ҳозирда унинг МХХ ертўласида сақланаётгани айтилмоқда.