16 March 2012
04:39 -
Сирдарёда Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Роман Ан қамоққа олинган
Корейс миллатига мансуб бу амалдорнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев мухбирларимизга етказди. Унга кўра, икки ҳафта авввал Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Роман Владимирович Ан маҳаллий фуқаролардан биридан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ҳибсга олинган. У прокуратура томонидан пора олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳарбий қоидаларга амал қилмасликда айбланмоқда.